12 февраль куни ёғаётган ёмғир қорга айланади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 12 февраль куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади (ёмғир, қор). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг