... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

National Geographic Тошкентдаги тўйдан олинган суратни йилнинг энг яхшиларидан бири деб эълон қилди


11:46, 10.12.2017 Олам
 18 149

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган, ака-укаларнинг уйланиш тўйида олинган фотосурат, 2017 йилнинг энг яхши фотосуратларидан бири, деб топилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган, ака-укаларнинг уйланиш тўйида олинган фотосурат,  National Geographic нашри томонидан 2017 йилнинг энг яхши фотосуратларидан бири, деб топилди.
 
Бу фотосурат, нашрнинг журналисти Жон Станмеер томонидан олинган.
 
Фотосуратга “Ака-укалар ва уларнинг қайлиқлари Тошкент шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида. Бу шаҳар, қадимги Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатнинг пойтахти”, деб изоҳ берилган.
 
Йилнинг энг яхши фотосуратини, National Geographic нашри, ўзлари билан ҳамкорлик қиладиган фотосуратчилар ва журналистлар юборадиган суратлар орасидан, турли лойиҳалар бўйича танлаб олади.
 
Суратларни танлаш ҳар ойга бўлинади ҳамда кўп ҳолларда суратлар бирон бир тарихий воқеа ёки муаммога бағишланади. Шунингдек, рўй берган энг муҳим сиёсий жараёнларга ҳам бағишланиши мумкин. 
Обил Сафаров

Теглар:Энг яхши сурат Тўйхона National Geographic 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!