Тошкентда стикерсиз ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Жамият

image
Тошкентда рейд бошланди north_east

Тошкентда рейд бошланди

Тошкент шаҳрида 31 март куни соат 20:00 дан 1 апрель 7:00 гача йўлларида 168 та тегишли рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган автомобиллар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисми “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” бўйича баённмалар расмийлаштирилди. Мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Жами 27 107 та автотранспорт воситалари текширилди. 1 912 та турли хил ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Шулардан 766 таси бевосита карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ, тегишли рухсатсиз (стикерсиз) ҳаракатланган автомобиллар сони 168 тани ташкил этди. Жарима майдончасига жойланган автотранспорт воситаларининг умумий сони 545 тани ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқариш тақиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин рухсатнома

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг