Ўзбекистонлик ММА жангчиси вафот этди

Спорт

image

Қўл жанги ва жанговор самбо спорт турлари устаси, сўнгги пайтларда ўзини ММА`да синаб кўраётган ўзбекистонлик спортчи 28 ёшли Бекзод Нурматов ҳаётдан кўз юмди.

Нурматов уч кун аввал, яъни 4 октябрда Чеченистоннинг Грозний шаҳрида Россиянинг Absolute Championship Akhmat ММА-промоушени томонидан ташкил этилган АСА 100 юбилей турнирида иштирок этган эди. 

Бекзод Нурматов ҳакамлар қарорига кўра мезбон спортчи Беслан Исаевга имкониятни бой бериб қўйганди. Ҳакамлардан икки нафари Исаев, яна бири Нурматовнинг ғалабасини ёқлаганди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари курсанти, қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони, бир неча карра Жаҳон кубоги соҳиби бўлган 27 ёшли Бекзод Нурматовнинг профессионал фаолиятидаги кўрсаткичи 11-2 эди. 

Ҳозирча Бекзод Нурматовнинг ўлими сабаблари маълум эмас. Норасмий маълумотларга кўра, унинг ўлимига инсульт, яъни мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА

Баҳолаганлар

792

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг