Жаслиқдаги “борса келмас” нега ёпилди?

Жамият

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 август куни  “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарор билан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.

Ушбу колония 1999 йил 16 февраль воқеаларидан кейин ташкил этилган бўлиб, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир қилган ва узоқ муддат озодликдан маҳрум қилинган шахслар сақланиб келинаётган эди. У нафақат мамлакат ва марказий осиёда, балки бутун дунёда оғир танқидлар билан тилга олинувчи колония саналган. 

Халқ орасида “борса келмас” дея ном олган ушбу колонияни тугатиш нима учун зарур бўлиб қолди. Буни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов изоҳлади. 

“Бу колония Нукус шаҳридан 300 км, Қўнғироқ шаҳри марказидан эса 180 км узоқликда жойлашган. Қишда қаҳратон совуқ, ёзда жазирама иссиқ. Жазони ўтаётган шахслар, уларнинг қариндошлари, яқинлари келиб-кетиши жуда ноқулай. Тасаввур қилинг, Фарғона, Андижон ёки Сурхондарё вилоятидан ота-она жазони ўтаётган маҳкумни кўришга келиш учун жуда кўп йўл босиб, Жаслиқ қўрғонига борадилар. Бу эса ортиқча оворагарчилик, вақт кетиши ва сарф-харажатларга сабаб бўларди”, дейди Бобожонов. 

Президент қарорига кўра, 19-сон ЖИЭКда сақланаётган маҳкумлар бир ой муддатда суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда ички ишлар органларининг бошқа жазони ижро этиш колонияларига ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаслиқ колонияси

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг