Путин Сурияга борди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 7 январь куни Сурия пойтахти Дамашққа ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Владимир Путин Дамашқ кўчалари бўйлаб ўтиб, Россия Федерацияси Қуролли кучлари гуруҳларининг қўмондонлик пункти томон йўл олди”, дейди матбуот котиби. 

Песковнинг қайд этишича, Путиннинг қўмондонлик пунктига  Сурия Президенти Башар Асад ҳам ташриф буюрган. 

“Икки давлат раҳбарлари мамлакатнинг турли минтақаларидаги вазият тўғрисида ҳарбий ҳисоботларни эшитишди”,  дея қўшимча қилади Песков. 

Асад Дамашққа ташрифи ҳамда терроризмга қарши курашда, Сурияда тинч ҳаётни тиклашда Россия ва Россия ҳарбий кучларининг ёрдами учун Путинга миннатдорлик билдирган. 

Шунингдек, Башар Асад Владимир Путин ва бутун рус халқини Рождество байрами билан самимий табриклаган. 

Ташриф доирасида Россия-Сурия делегацияларининг музокаралари ҳам бўлиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин эртага, 8 январь куни Туркия Республикасига ташриф буюриб, янги газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этади ва Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар ўтказади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Башар Асад Россия-Сурия

Баҳолаганлар

399

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг