Намангандан қадимий Ахсикентга тегишли қиличлар ва тангалар топилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида бўлган қадимий Ахсикент шаҳри харобаларидан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, Дамашқ қиличлари ҳамда ноёб тангалар топилди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ахсикентда тайёрланган Дамашқ қиличлари, Шахристоннинг олтин дарвозаси, ноёб тангалар ва Ахсикент ёдгорлигидан топилган. Ҳозирда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Реставраторлар томонидан деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари таъмирланиб, музейга қўйилди.

“Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг Ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар албатта тарихий ҳақиқатларга асосланган”, дея фикр билдирди хорижий экспертлар.

Маълумот учун, Ахсикент шаҳри милоддан аввалги III-II асрларда вужудга келган бўлиб, милодий IX-X асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. Шаҳар 1621 йилги зилзилада бутунлай вайрон бўлган ҳамда кейинчалик қайтиб тикланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ахсикент археология реставрация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг