Ўзбекистонда инвестицион рекорд ўрнатилди. Пул қандай лойиҳаларга сарфланган?

Local

image

Ўтган 2019 йилда Европада тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги 13 та давлат ҳамда хусусий сектордаги лойиҳаларга 576 миллион доллар сармоя киритган. Банк бу даврга қадар Ўзбекистонга бунча кўп пул тикмаган.

Ўзбекистонда ЕTTБ, асосан, инфратузилмавий лойиҳаларга пул ажратган. Хусусан,

Tалимаржон ИЕСда қўшимча ишлаб чиқариш қуввати барпо қилиш учун – 213,8 млн евро;
Навоий электр узатиш лойиҳаси — 71,5 млн евро;
Қашқадарё ичимлик суви лойиҳаси — 53,4 млн евро;
Хоразм ичимлик суви лойиҳаси — 80,2 млн евро.

Банк, шунингдек, минтақадаги операцияларини ошириш ҳамда Фарғона водийсидаги инфратузилмаларга инвестиция киритиш учун Aндижонда минтақавий филиалини очди.

Бугунги кунга қадар ЕTTБ Ўзбекистон иқтисодиётига 79 лойиҳа орқали 1,85 миллиард евро сармоя киритган.


Rate Count

121

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic