Намангандаги хусусий университетлардан бирининг лицензияси бекор қилинди

Жамият

image

Наманган халқаро нодавлат университетининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан “NAMXU OTM” масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил 10 февралда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензияси бекор қилинган. Суд мажлиси муҳокамаларида олий таълим ташкилоти фаолиятида аниқланган қўпол қоидабузарликлар асосли ҳужжатлар билан судга тақдим этилиб, ўз исботини топган.

Мазкур ОТМда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги буйруғига мувофиқ текширув ўтказилган бўлиб, унда:

  • университет томонидан таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг HEMIS ахборот тизимига киритилмагани;
  • ташкилотда ректор маслаҳатчиси штати бирлиги жорий этилмагани, талабаларнинг ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ишлаб чиқилмагани;
  • барча таълим йўналишлари бўйича адабиётлар, шу жумладан 95 фоиз адабиётларнинг электрон вариантлари етишмаслиги;
  • университет ўқитувчиларининг 23 нафари илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар ҳисобланса-да, улардан 15 нафарининг асосий иш жойи Наманган давлат университетида эканлиги;
  • лицензия талаби бўйича бакалавриат таълим йўналишлари учун 35 фоиз илмий салоҳият белгиланган бўлса-да, таълим ташкилотида 17 фоизни ташкил этиши;
  • ичимлик суви ва канализация билан таъминланмагани;
  • таҳсил олаётган 858 нафар талабага нисбатан таълим ташкилотининг ҳудуди етишмаслиги каби ҳолатлар аниқланган.

Мақола муаллифи

Теглар

Наманган лицензия хусусий университет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг