Эксперт коронавирус билан боғлиқ 5 долзарб саволга жавоб берди

Саломатлик

image

Коронавирус билан боғлиқ вазият нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда яна таҳликали тус олиб бормоқда. Айни вақтда дунё бўйлаб  ушбу вирусни юқтириб олганлар 31 миллион 823 658 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 23 миллион 425 868 нафари соғайган, 976 134 бемор вафот этган. 

Олти ойдирки, коронавирус ҳақида бонг урилмасин, кун сайин одамлар орасида янги саволлар туғилмоқда. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов бир қанча долзарб саволларга жавоб берди.  

Хорижга ўқишга кетишда коронавирусга топширилган тест натижасинининг QR кодли инглизча таржимасини олиш мумкинми?

— Хорижга чиқаётган Ўзбекистон фуқаролари коронавирус инфекциясига тест таҳлили натижаси ҳақида маълумотномаси бўлиши тавсия этилади. 

Маълумотноманинг инглиз тилида таржимасини ҳудудий нотариус хизматларида таржима қилиб ҳаққонийлигини тасдиқласа бўлади. Тест натижаси 72 соатдан кўп бўлмаслиги зарур.

Коронавирус аниқланган хонадонлар нега карантинга олинмаяпти?

— Касаллик аниқланганда касалнинг оғир ёки енгил даражасига қараб стационарга ёки уй шароитида даволанишга қолдирилади.

Коронавирусга чалинганлар эса уй шароитида карантинга олинади. Уй шароитида карантиндаги фуқаролар СЭО ходимлари томонидан назоратга олиниб улар ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлаш амалга оширилмоқда.

Иш жойида бирор бир мажлис ўтказилаётганда ҳамма ходимлар ниқобда бўлишлари керакми?

— Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланишлари шарт ҳисобланади.

Шунингдек, эпидемик вазият ва жамоат саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан олганда ҳам ниқоб тақиш муҳим ҳисобланади.

Дунё олимлари томонидан ўтказилаётган тажрибалар ҳам ниқоб коронавирусдан химояланишда асосий восита эканлиги исботланмоқда.

Уй ҳайвонлари - ит, мушукларга  коронавирус юқиши мумкинми?

— Илмий тадқиқодлар уй ҳайвонларига коронавирус инфекцияси юқмаслиги тасдиқланган. Бу ҳақида кўплаб илмий ишлар олиб борилган. 

Covid-19 енгил тури билан касалланиб тузалгандан сўнг оила аъзоларидан қанча вақт давомида изоляцияда бўлиши керак?

— Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиқганда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди. 

Бемор билан мулоқотда бўлганларда ҳам 14 кун карантин даврида касалллик белгилари аниқланмаса улар ҳам уй шароитидаги карантинидан чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг