Видео: Наманганда сохта прокурор қўлга олинди
Жамият 11 Февраль 5208

Наманган вилоятида ўзини прокуратураси ходими деб таништирган шахс қўлга олинди. У шу орқали таъмагирлик қилган. Бу ҳақда "Замон" дастури лавҳасида ҳикоя қилинади.

Н. исмли фуқаро бир неча туман тиббиёт бирлашмаларига қўнғироқ қилиб, ўзини вилоят прокуратураси ходими дея таништирган. Фуқаро уларга бир қанча хизматлар айтиб, пул таъма қилганида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккаловнинг айтишича, фирибгар туман соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларига қўнғироқ қилиб, ўзини вилоят прокуратурасидан Бекзодман деб таништирган, шу орқали уларнинг ишончига кириб, уларнинг 300 минг, 400 минг ва 1,5 миллион сўмгача бўлган миқдорда пулларини олган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 5-қисмига мувофиқ, етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг, жиноятчига 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 1.8