Ўзбекистонда “дорихона наркоманияси”ни қандай қилиб йўқотиш мумкин?

Жамият

image

Наркотик ва психотроп моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш билан боғлиқ бугунги кундаги вазият ташвишли бўлиб қолмоқда. “Дорихона наркоманияси”, гиёҳванд моддаларининг интернет савдоси, психотроп моддаларнинг янги турларининг пайдо бўлаётганлиги бу борада вазият нақадар таҳликали тус олаётганлигини англатади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов бугун бўлиб ўтган жамоатчилик мулоқотида айтиб ўтди.

“Ачинарлиси, гиёҳванд моддалар савдосининг янги кўринишлари пайдо бўлаётганлиги, ишлаб чиқаришнинг ноанъанавий йўлларига ўтилаётганлигидир”, деди Акмал Бурҳонов.

Бу мавзуга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исмат Азизов ҳам тўхталар экан, жумладан, шундай деди:

“Дорихоналар тадбиркорлик субъекти ҳисоблангани учун улар фаолиятини тўғридан-тўғри назорат қилиш бўйича қонунчиликда чекловлар мавжуд. Лекин буни қайта кўриб чиқиш керак, деб ўйлайман. Чунки дорихоналар классификациясига эътибор қаратсак, уларга “дўкон”деб ёзиб қўйилган, бу — нотўғри”.

Унинг фикрича, дорихоналар дўкон эмас, тиббиёт муассасаси бўлиши, унда мутахассислар ишлаши лозим.

“Агар республикамизда мавжуд мутахассислар сонига дорихоналар сонини солиштирадиган бўлсак, бизда бунча мутахассис йўқ. Масалан, Тошкент фармацевтика институтида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бугунга қадар 5 йўналишда 9 минг атрофида мутахассис тайёрланган бўлса, шундан 4 мингга яқини дорихоналар бўйича мутахассислар битиришган. Ўйлайманки, дорихоналарга эмас,  мутахассисларга лицензия бериш амалиётига ўтиш лозим. Шундагина жавобгарлик масъулияти бўлади”, деди Исмат Азизов.

Аввалроқ, Ўзбекистонга 6 мингга яқин одам наркодиспансер ҳисобида туриши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

дорихона нарномания

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг