Бегона рақамларга қайтиб қўнғироқ қилиш ҳамёнингизга зарар бўлиши мумкин

Жамият

image

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси коронавирус пандемияси даврида мобил алоқа операторларининг абонентларига нисбатан фирибгарлик йўли билан ҳисоб рақамидан пулни ечиб олиш ҳолатлари учрагани ва кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Бу ҳақда инспекциянинг ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, "Вангири" номли хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан кейин унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган.

Фирибгарлар абонентга телефон қилиб, унга жавоб берилмасидан илгари алоқани узиб қўяди. Муайян одамлар эса хориждан қилинган ва ўтказиб юборилган бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши оқибатида уларнинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағ ечиб олинади.

Шунингдек, мобил алоқа операторлардан олинган маълумотларга кўра карантин даврида пластик карталарни электрон тизимлар орқали бошқарилишида учраган шубҳали ҳаракатлар мониторинг қилиниб, фирибгарликни олдини олиш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бегона рақамдан, хориждан қўнғироқ бўлган ва у ўтказиб юборилган бўлса рақамни қайтиб термаслик, пластик карта рақами, паспорт церийаси ва бошқа шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Бегона рақам

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг