Масофавий таълим самаралими?

Олам

image

Россиянинг олий иқтисодиёт мактаби мутахассислари америкалик ҳамкасблари билан анъанавий ва масофавий таълим олиш бўйича тадқиқотлар ўтказди. Улар қай бир усулда таълим олиш ва таълим бериш фойдалироқ эканлигини аниқлади.

Тадқиқотда анъанавий, масофавий ва аралаш таълим гуруҳларига бўлинган Россия университетлари талабалари иштирок этди. Синов натижалари шуни кўрсатдики, учта гуруҳ талабалари таклиф этилган курсларни тенг даражада яхши ўзлаштирди.

Шунга қарамай, юқоридаги уч ҳолатда бир-биридан фарқ қиларли жиҳатлар кўзга ташланган. Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, масофавий таълим олган талабалар ўқув жараёнидан камроқ қониқишган. Ушбу таълим жараёнининг афзаллиги эса ўқув харажатлари анча тежалиши эканлиги айтилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, онлайн курсларни иккинчи даражали ўрганиш усули, деб ҳисобламаслик керак. Чунки улар талаб қилинадиган билимни арзон нархларда олишга имкон беради. Шунингдек, ушбу таълим олиш тури вақтни ҳам тежаши таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тадқиқот Масофавий таълим

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг