Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Жамолиддин Каримович Алойдинов Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 майдаги 352-сонли қарорига асосан мазкур вазифада иш бошлади. Бу ҳақда Namangan24 хабар тарқатди.

Жамолиддин Алойдинов ушбу лавозимда ҳозиргача ишлаб келаётган Санжар Инбарович Қулмуродовнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот ўрнида, Жамолиддин Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича тарих фани ўқитувчиси. 

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Бухоро шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. У 2006 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчи сифатида масъул вазифаларда фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Tayinlov

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made