Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бироз аввал Нуршод Нурмаматович Худойбердиев Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиг тўғрисида хабар берган эдик. 

Айни пайтгача Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тоҳиржон Йўлдошбоевич Рапиқов эса, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида “Namnews.uz” вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Тоҳиржон Рапиқов 1974 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1996 йили Чуст тумани агрохизмат уюшмаси мутахассислигидан бошлаган. Турли йилларда Чуст тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Чуст тумани статистика ва ҳисоблаш ишлари маркази бош мутахассиси, шу марказ бошлиғи, Чуст тумани статистика бўлими бошлиғи,  Чуст тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокими вазифаларида фаолият юритган.

Тоҳиржон Рапиқов 2016 йилдан ҳозирги вақтга қадар Мингбулоқ тумани ҳокими лавзомида ишлаб келаётганди. Қайд этиш жоиз, унинг ҳокимликдаги изчил ва самарали фаолияти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 1 март куни вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда алоҳида эътироф этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган вилояти

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг