Нью-Йоркдаги ЙТҲда 4 яшар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Олам

image

Нью-Йорк шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 2 май куни Бруклин туманида юз берган ЙТҲда 2015 йил 16 декабрь куни туғилган ўзбекистонлик Э.Ш. ҳалок бўлган. У Америкага ота-онаси билан борган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Нью-Йоркдаги Бош консулхона округи доирасидаги 35 та штатда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларни зарурат туғилганда +1- 212 230-1341; 754-7403, 838 – 9812 телефон рақамлари ёки [email protected] электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Нью-Йорк

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг