МЮ ва “Барселона” футболчи алмашиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг раҳбариятдан вингер Жейдон Санчони жамоадан қўйиб юборишни сўради. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Клуб 2021 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” футболчи учун Дортмунднинг “Боруссия”сига тўлаган  85 миллион еврони энди ҳеч қайси клуб бермаслигини тушунади. Шу боис инглизлар Санчони “Барселона”футболчиси Рафинья Диасга алмаштиришни таклиф қилди.
Санчо 26 августдан бери “Манчестер Юнайтед”да ўйин амалиётисиз қолмоқда – у тен Хаг билан можаро туфайли асосий жамоадан четлатилган. Жорий мавсумда Санчо атиги 3 та ўйинда майдонга тушди.

Рафинья 2022 йилнинг ёзида “Барселона” футболчисига айланди, у “Лидс”дан 58 миллион еврога сотиб олинди. Жорий мавсумда у 15 учрашувда 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, “Боруссия” ва “Манчестер Юнайтед” Санчони Дэниэл Маленга алмашиш бўйича музокаралар олиб бориши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Эрик тен Хаг Боруссия Жейдон Санчо Diario Sport

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг