МЮ Погбани қанча маблағ эвазига қўйиб юборишини маълум қилди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” клуби ўз футболчиси Поль Погбани  жамоада олиб қолиш учун бор имконияти билан ҳаракат қилади. Аммо жамоа кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, футболчини сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Шу сабабдан жамоа раҳбарияти Погба учун тўланиши керак бўлган нархни эълон қилди. Агар бирорта клуб француз учун 150 млн евро таклиф қиладиган бўлса, инглизлар футболчини сотишади.

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо “қироллик клуби” бунчалик катта маблағни тўлай олмаслиги мумкин. Сабаби улар трансферлар вақтида бир нечта футболчиларни харид қилиш ниятида.

Жорий мавсум Погба АПЛнинг 30та учрашувида майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у жами 13та гол уриб, 9та голли пас берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Поль Погба

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг