Самарқанд бош архитектори ва унинг шериклари устидан суд иши бошланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти бош архитектори лавозимида ишлаган Бобир Элмурадов 7 миллиард сўмни талон-тарож қилишда айбланмоқда. Бугун, 5 декабрь куни Самарқанд бош архитектори Бобир Элмурадов ва бошқа айбланувчиларга нисбатан суд иши бошланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар бермоқда. 

Бобир Элмурадов 1983 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, вилоят бош архитекори, илгари Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этишда гумон қилинмоқда. 

Бундан ташқари, К.Шукуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 1-қисми, 28,205-моддаси 2-қисми “а” банди, 28,209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этишда гумон қилинмоқда. У “Afrosiyob Story Servis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида фаолият юритган. 

Т. Халикулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Мазкур жиноий иш Самарқанд шаҳар жиноят суди судьяси Зарифа Аҳмедова раислигида кўриб чиқилмоқда. Суд иши 8 ноябрь куни бошланган. Айни вақтда суд тергови давом этмоқда ва гувоҳ кўрсатмалари тингланмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Суд Бобир Элмурадов

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг