Пенсия жамғармаси ташкил этган секторга 11 мингдан ортиқ мурожаат келган

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Пенсия жамғармасига қайси йўналишларда мурожаатлар кўп бўлгани маълум қилинди.

ЎзА хабарига кўра, Пенсия жамғармасининг Пенсияни ҳисоблаш услубиятини мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи Шуҳрат Ўтаганов ўтган йилги мурожаатлар бўйича маълумотларни тақдим этди.

2017 йилда ҳудудларда жисмоний ва юридик шахслар учун ишлайдиган секторлар ташкил этилган эди. Улар аҳоли мурожаатлари билан ишлайди.

2018 йилда секторларга 11 мингга яқин мурожаат бўлган. Уларда асосан пенсия миқдорининг камлиги, нафақаларнинг вақтида берилмаслиги, иш стажининг ҳисобга олинмаслиги, пенсия олиш учун ортиқча тўловлар учун изоҳ сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия жамғармаси

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг