Ўзбекистондаги уруш қатнашчилари Владимир Путин номидан мукофотланди

Олам

image

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев Тошкентда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва меҳнат фронти заҳматкашлари - Россия Федерацияси фуқароларига Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига чиқарилган юбилей медалларни тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Медаллар Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан топширилди. Уларни Валентина Павловна Делева, Светлана Петровна Мальцева ва Анна Сергеевна Киктева қабул қилиб олган. 

Ўзбекистонда мингга яқин уруш фахрийлари ва 40 мингдан ортиқ меҳнат фронти ишчилари яшайди. Улуғ Ватан урушида 1,4 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси қатнашган, улардан 400 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 130 минг киши бедарак йўқолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи жаҳон уруши

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг