... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳаммад Салоҳнинг жаҳон чемпионатига боришига ойдинлик киритилди


09:40, 04.06.2018 Спорт
 5 442

“Ливерпуль” шифокори Салоҳнинг бутунлай соғайиб кетиши учун 3 ёки 4 ҳафта керак бўлишини айтди.

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ  “Россия – 2018”да иштирок эта оладими?
 
Европа Чемпионлар лигаси финалидан кейин ана шу саволга жавоб барча футбол мухлисларини қизиқтириб келаётган эди.
 
“Ливерпуль” клуби шифокори Рубен Пон бу масалага ойдинлик киритди. “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос билан тўп учун курашда елкасидан жиддий жароҳат олган Муҳаммад Салоҳнинг бутунлай соғайиб кетиши учун 3 ёки 4 ҳафта керак бўлади.
 
“Катта эҳтимол билан у Жаҳон чемпионатида биринчи ва иккинчи ўйинлари ўтказиб юборади”, дейди Рубен Пон.
 
Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси мундилда “А” гуруҳидан жой олган. Африкаликлар 15 июнь куни 1-турда Уругвай билан баҳс олиб боришса,  19 июнь куни эса мезбон – Россия футболчиларига қарши майдонга тушадилар.
 
Демак, Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистон термасига қарши ўйинда жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Муҳаммад Салоҳ Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!