Жулиан Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилиниши хавфли экани айтилди

Олам

image

Аввалроқ, Эквадор бошпана беришдан бош тортган Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 13 апрель куни Жулиан Ассанж ўта хавфли жиноятчиларни ушлаб туриш учун махсус жиҳозланган Белмарш қамоқхонасига юборилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қамоқда австралиялик одил судлов ва унинг АҚШга экстрадиция қилинишига қаршилик кўрсатиши тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқишини кутади. Унинг ҳимоячилари Ассанжни АҚШга бериб бўлмаслигини қатъиян таъкидлаяпти.

“Британия судларининг Қўшма Штатлар сўровига нисбатан эҳтиёткорона ёндашиш зарурлиги тўғрисидаги қарори бор. Негаки, АҚШда одамларнинг экстрадицияга эришгач, уларга янги айбловлар қўйиш одати мавжуд”, дейди Ассанжнинг адвокати Грег Барнс.

Адвокатларнинг таъкидлашича, Ассанж Wikileaks порталида эълон қилинган америкалик дипломатлар тўғрисидаги ҳужжатлар сабаб таъқиб қилиняпти. Журналистнинг ишини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари назорат қилиб боряпти.

Маълумот учун, 2010 йилда можароларга сабаб бўлган сайт асосчиси жинсий зўравонликда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди. Бироқ журналист Швецияга экстрадиция қилиниши арафасида Британиядаги Эквадор элчихонасидан бошпана топишга муваффақ бўлди ва охирги етти йил давомида ўша ерда сақланди.

Таъкидлаш жоизки, Wikileaks асосчисини қўллаб-қувватлаш учун Германия ва Францияда ҳам оммавий кампания авж олган. У ерда Ассанжга бошпана бериш кераклигини таъкидловчилар кўплаб топилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жулиан Ассанж Лондон

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг