Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди

Спорт

image

Бугун, 9 май куни Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти, Токио парламенти депутати жаноб Тошиаки Эндо бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон жой олган самолёт бугун тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортига келиб қўнди. Япония делегациясини МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов бошчилигидаги Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари кутиб олишди.

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатда спортга бўлган эътиборга берилган юксак баҳодан далолат беради. Тошиаки Эндо икки кун мобайнида Ўзбекистонда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Шунингдек, мартабали меҳмон 10 май куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов қабулида бўлиши ва томонлар ўртасида музокара ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг