Истанбулдаги шифохонада ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
25 Июль 2019
3709Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Бош консулхона маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 июль куни “Özel A Hastanesi” тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси О.А. вафот этди. У 20 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан турк ҳуқуқ-тартибот органлари тергов ҳаракатларини бошлаган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш учун унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023