... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мутахассислар: Интернетда 4 мингдан зиёд шаҳвоний мазмундаги сайт мавжуд


15:28, 05.04.2016 Технология
 6 095

Халқаро экспертлар дунё миқёсида глобал тармоққа мурожаат қиладиган ёшларнинг 38 фоизи зўравонлик руҳидаги, 26 фоизи миллатчилик характеридаги сайтларга мунтазам кириб туришини тасдиқламоқда.

Бугун ҳаётимизни интернетсиз тасаввур этиш қийин. Ундан ҳар ким ўз билганича фойдаланади: биров билим олиш учун, кимдир янгиликлардан бохабар бўлиб туриш мақсадида, яна кимдир бекорчиликдан, бемақсад нима тўғри келса шуни кўриб, томоша қилиб ўтиради. Энг ёмони ҳам шунда, яъни интернетга бемақсад киришда. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, глобал тармоқда ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи 9 минг, шаҳвоний мазмундаги 4 мингдан зиёд сайт мавжуд бўлиб, аксарият компьютер ўйинлари орқали зўравонлик ва ёвузлик тарғиб қилинмоқда. Айни вақтда интернетдан фойдаланадиган болалар ва ўсмирларнинг катта қисми порнографик мазмундаги манбалар таъсирига тушиб қолмоқда.

Халқаро экспертлар дунё миқёсида глобал тармоққа мурожаат қиладиган ёшларнинг 38 фоизи зўравонлик руҳидаги, 26 фоизи миллатчилик характеридаги сайтларга мунтазам кириб туришини тасдиқламоқда.

Ушбу рақамлар дунё миқёсида олинган бўлиб, улар орасида айрим ёшларимиз ҳам борлигини унутмаслик лозим. Айни пайтда ўқувчи ёшлар орасида оммалашган ижтимоий тармоқларда инсон маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи 100 дан зиёд гуруҳлар мавжудлиги ва бу гуруҳ аъзоларининг 50 мингдан зиёди ёшлар эканлиги аниқланган.

Юртимиз фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларнинг фақат биттасида бир кунда 10,5 миллион хабар, 450 минг изоҳ ёзмоқда, 120 минг сурат, 130 мингга яқин янги статус киритишмоқда. Шунингдек, 120 мингга яқин қўшиқ, куй эшитиб, 300 минг видеолавҳа кўришмоқда, бир-бирига 150 минг ўйин жўнатмоқда.

Маҳмудхўжа Беҳбудий “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”, деганидек, бизнинг замон билан ҳамнафаслигимиз бугунги техника ва ахборот технологиялари ютуқларидан эзгу мақсадлар йўлида, фойдали билимлар олиш билан бирга бўлиши зарур. Шундагина интернет ёмонликлар уяси эмас, туганмас хазинага айланади.
А.Дўстов

Теглар:Интернет Глобал тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

papaye
22:24 05.04.2016

Malumot noto'grimasmi shaxvoniy sayt 4000 ta juda kulgilik Aqshni O'zida 100000 sayt borku



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!