... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мутахассисдан тавсия: асабийлашиш сабаблари, чақалоқларга таъсири, табиий даволаниш усуллари


22:20, 19.06.2017 Интервью
 3 240

Атрофдаги одамлар билан мулоқотга киришишга қийналади. Ишга лаёқатсизлик, озиш каби кўринишлар пайдо бўлади.

Бугунги глобаллашув жараёни, техника асрида оилада, иш фаолиятимизда кўплаб техника воситаларидан фойдаланамиз. Улар бизга қулайлик келтириши билан бир қаторда соғлигимизга, кўпроқ асаб толаларига қай даражада таъсир қилади? Асаб касалликларига дучор бўлмаслик учун нималарга риоя этиш керак?
 
Айнан шу ва бошқа мавзуларда мутахассис, Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Камола Мирзаева билан суҳбатлашган эдик. Ушбу суҳбатнинг тўлиқ қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
– Ҳозир ҳаётимизни техника, интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Интернетдан эса асосан ёшлар фойдаланишади. Бу уларнинг соғлигига қай даражада таъсир кўрсатади?
 
– Бизга мурожаат қилаётган беморларнинг орасида кун сайин ёшларнинг сони ортиб бормоқда. Бунга сабаб нафақат техника, балки экологиянинг эмоционал таъсири, айниқса, ёшларнинг кўчада енгил таом тановул қилишлари ҳам асосий омиллардан биридир. Натижада ёшлар кичик касалликка йўлиққан пайтларида унга дош бера олмай, асабийлашиб, асаб касалликларига дучор бўлмоқдалар.
 
– Асаб касалликларига дучор бўлмаслик учун уй шароитида қандай дамламалардан фойдаланиш маъқул?
 
– Кўпчилик беморлар бозордаги турли доривор воситаларни олиб, истеъмол қилишади. Аслида бу мумкин эмас. Дорихоналарда махсус қадоқланган дамламалар мавжуд, масалан, валериана дамламалари мисол бўлиши мумкин. Булар ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Агар беморда аллергия бор бўлса, шифокор кўригидан ўтказиб, кейин ичган маъқул.
 
– Асабийлашган пайтларда уни енгиш йўллари борми?
 
– Бу вақтда беморлар жуда эҳтиёткор бўлиши керак. Албатта, енгиш қийин. Лекин табиат манзараларига, сувга ва аквариумдаги балиқларга қараса, асаб толалари тез ўзига келади. Аксарият беморларга психологга мурожаат қилишни маслаҳат берсак, “мен жинни эмасман”, деган жавобларни эшитамиз. Аввало, психолог билан психиатрнинг фарқига бориш керак. Психолог ва психиатр қабулига боришнинг уяладиган жойи йўқ. Асаб бузилиши билан боғлиқ касалликларни енгишда тезроқ ёрдам беради холос.
 
Ёш болалар бош мия ички босимининг ошиши претензион синдром (черепной давление) билан туғилишига сабаб нима?
 
– Шифокор томонидан чақалоқда претензион синдром аниқланган бўлса, бунга сабаб ҳомиладорлик вақтида орттирилган бачадон ва қонга тушган инфекция, сурункали ёки юқумли касалликларга она дучор бўлган бўлса, бола ушбу касаллик билан туғилиши мумкин. Бундан ташқари, туғиш жараёнининг узоқ ёки қисқа давом этиши ҳам сабаб бўлади.
 
Қайси жинс вакилларида асаб касалликлари кўп учрайди ва нима учун?
 
– Ҳар икки жинс вакилларида тенг учрайди. Лекин уларнинг ривожланиши ёки касалликни енгиб кетиши одамнинг тарбиясига, руҳий даражаси, иш фаолияти ва қариндошларининг муносабатига боғлиқ бўлдади.
 
– Асаб касалликлари ташқи кўринишга қандай таъсир кўрсатади? Масалан, соч тўкилиши кабиларга таъсир қиладими?
 
– Аввало унинг икки хил кўриниши мавжуд бўлиб, бири ташқи кўриниш билан боғлиқ, иккинчиси органик, яъни кўзга кўринади. Функционал томонини оладиган бўлсак, иш фаолиятида мия қон томирида сустлик намоён бўлади. Албатта, ҳар иккисининг ташқи кўринишга таъсири бор. Атрофдаги одамлар билан мулоқотга киришишга қийналади. Ишга лаёқатсизлик, озиш каби кўринишлар пайдо бўлади.
 
Организмда қайси касалликларнинг борлиги асаб асаб хасталикларига олиб келади?
 
– Организмдаги ҳар қандай сурункали инфекциялар, масалан, ревматизм, ошқозон ичак касалликлари қон томирларига зарар етказади. Бунда инсон қўл-оёқлари музлаши ёки терлаши, кам ҳаракат қилса ҳам, жисмоний, эмоционал зўриқишлар, нафас етишмаслиги, ранг оқариб, қизариб кетиши асаб касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
 
Қандай меваларни истеъмол қилиш асаб толалари учун фойдали?
 
– Асаб толаларини ҳимоя қилишга ва тинчлантиришга олма, ловия, карам, наъматак каби табиий маҳсулотлар нафақат асаб, балки инсон иммунитетини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Шоҳсанам Нишонова 

Теглар:Асаб касалликлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Shakhlo
02:36 20.06.2017

Assalom Alaykum . Mening savolim bolalarda chrepnoy davleniyasi hasqida edi iltimos javob bersangiz. Bolamning yoshi 2,7 ha demay 3 ha kiradi nekin gapirmaydi, ko'p yog'laydi, chunki Tezda asabiylashadi. Chaqaloqligida ham notinch edi ko'p yig'lar, emizsam boshini orqasiga tortar edi. Keyin emizmasdan katta qildim. Kechalari ko'p yig'lar kam uxlar sababini Gil as edim shifokorlar hama so yaxshi faqat yonida uxlasang bo Lang tinch I kaysi derdi. ( bu orada uzim ham asabiylashadgidan buldim) . Bolamni lagaped va o'qituvchilar dars berishyapti gapirib Ketishi uchun. Nekin men uylayman hamasi asabidanmi? Tepada aytilgan holatlar cherepnoy davelniya sababli bulishi mumkinmi? Qanday chora ko'rishim mumkin hozirda bolamni psixolog psixaterapeftlarga ko'rsataymi? Iltimos javob qoldiring! Oldindan rahmat!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!