Қорақалпоғистонда аёл ва унинг уч нафар фарзанди ўлдириб кетилди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида аёл ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 28 март куни соат 07:30 да Хўжайли тумани, “Саришунгул” ОФЙ, Шодлик кўчасида фуқаро К.К.нинг яшаш хонадони олдидаги 3-4 метр чуқурликдаги айлана шаклдаги қудуқ ичидан фуқаро 02.02.1995 йилда туғилган У.Т. ва вояга етмаган 23.12.2018 йилда туғилган ўғли И.К.нинг, уй ичкарисидаги ётоқхонадан 16.01.2017 йилда туғилган М.К. ва 02.06.2015 йилда туғилган К.И.нинг мурдалари топилган.

Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан кўздан кечирилган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, У.Т. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.К. нафас йўлларига сув тиқилиши оқибатида, М.К. ва К.И. нафас йўллари бўғилиши оқибатида вафот этганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 28 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда қотиллик содир этган шахсни аниқлаш бўйича барча зарурий тезкор-тергов чоралари кўрилмокда.

Қайд этилишича, терговни бориши устидан Бош прокуратуранинг алохида назорати ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг