... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Холиқова Саида Раметова билан боғлиқ видеоларни қоралади


12:44, 08.07.2016 Интервью
 12 848

Актриса Муқаддас Холиқова ҳамкасби Саида Раметовага оид ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеолар ҳақида ўз фикрини билдириб, бу ҳолатни санъаткор сифатида оқлай олмаслигини, бундай томошаларни кафеларда қўйиш нотўғри эканини айтди.

Аввал хабар берганимиздек, “Qalampir.uz” сайти томонидан тайёрланаётган “Қалампирмунчоқ” кўрсатувининг галдаги сони меҳмони Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова бўлди. Ўзбек театри ва киносининг энг ёрқин намоёнларидан бўлган Холиқова билан суҳбат танқидий руҳда кечди. У ҳали ҳеч бир интервьюда айтмаган гапларини айнан “Қалампирмунчоқ”да юзага чиқарди. 



Аввалроқ, сайтимиз орқали Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг Фарғонадаги ресторанлардан бирида Ўзбек давлат драма театри актёри Юнус Тўраев билан ерга ётиб, ҳиндча рақсга тушгани тасвирланган видеолар тарқалгани ва бу актрисанинг кўплаб мухлислари орасида танқидларга сабаб бўлгани ҳақида мақола чоп этган эдик. Раметованинг ўзи ҳам мазкур видеога изоҳ берганди. “Қалампирмунчоқ” кўрсатуви бошловчиси Муқаддас Холиқованинг ушбу видео тасвирларга нисбатан фикри билан қизиқди.
 
“Бу саволга жавоб бериш мен учун жуда қийин. Биринчи бор бу видеони кўрганимда унчалик эътибор бермадим. Кейин интернет орқали одамлардан келаётган фикрларни кўриб, “Нега айнан Саида Раметовага бундай муносабатда бўлишяпти?”, деган фикрга келдим. Чунки у ерда биров билан қучоқлашмаган, кийими ҳам очиқ эмас. Ҳиндчада шундай рақсга тушилар экан, улар шуни кўрсатиб беришган, холос. (ўйланиб) Тўғри, бу томошани кафеларда намойиш этиш ғайритабиий ҳол, албатта. Лекин шов-шув бўлишга арзийдиган нарса эмасди, менимча.
 
— Шу ролни сизга берилса ўйнармидингиз?
— Йўқ! Чунки мен саҳнада ижрочиман. Мен бу чиқишни санъаткор сифатида қоралайман. Лекин томошабинлар бу ҳолатдан нима учун ғазабланганини тушунганим йўқ. Чунки Саида Раметова ҳар бир инсоннинг хонадонидаги яхши кунларда хизматда бўлади. Келин салом каби тадбирларни ўтказишда бизга устозлик қилган аёл. Халқимиз тадбирларга Саида опа бўш бўлмаган тақдирда бизни чақиради, буни тан олиш керак. У киши борган жойида оловдек одамларни ёндириб чиқиб кетишга ўрганган...
 
Яна айтаман бу ҳолатни санъаткор сифатида қоралайман. Чунки ҳар нарсанинг ўз ўрни ва жойи бор. Бундай чиқишларни саҳнада намойиш этиш керак.

Яқинда бўлган бир ҳолатни айтиб бераман. Машина бошқариб кетаётсам ЙПХ ходими тўхтатиб ҳужжатларимни сўради ва мени таниб қолиб суҳбатлаша кетди. “Анави аёл сиздан каттами?”, деди. “Тинчликми? Ҳа, мендан катталар”, деб жавоб қайтардим. “Нима уни эри ўлдими? Мен томошабин сифатида бу актрисанинг қилган ишини кечирмайман”. Ўша ЙПХ ходимининг гапидан кейин ўйлаб қолдим. Демак, ўйнаётган ролимизга, хатти-ҳаракатларимизга талабчан бўлишимиз, ўйлаб иш тутишимиз керак экан. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ.
 
Муқаддас Холиқова суҳбат давомида Ўзбек миллий театридаги бугунги аҳвол, саёз спектакллар, устоз кўрмаган шогирдлар ва театрни ниқоб қилиб тўйма-тўй юрган “санъаткор”лар ҳақида тўлқинланиб гапирди.
 
Кўрсатувни YouTube.com сайтида кўришингиз мумкин. 

Теглар:Муқаддас Холиқова Саида Раметова Қалампирмунчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!