Киевда Сара Нетаньяхунинг ишига изоҳ берилди

Олам

image

Украина Президенти матбуот котиби Юлия Менделнинг сўзларига кўра, Исроил бош вазирининг рафиқаси ҳурматсизлик кўрсатишни истамаган, Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Киев аэропортида Исроил бош вазири Биняьмин Нетаньяхунинг рафиқаси Саранинг Украина нонини татиб кўришдан бош тортиши, ҳурматсизлик белгиси эмас ва уларнинг ташрифига соя соладиган воқеа эмас. "Нетаньяхунинг рафиқаси Украинага ҳурматсизлик кўрсатишни истамади ва ҳеч нарса Исроил Бош вазирининг 20 йил ичида биринчи марта бўлиб ўтган ва ҳар икки мамлакат учун иқтисодий, таълим, маданий ва IТ соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим туртки бўлган Украинага ташрифининг аҳамиятига соя солмайди”, деб ёзади Мендел ўзининг Facebook`даги саҳифасида.

Бош вазир ва унинг рафиқаси Киевга расмий ташриф билан келди. Киевнинг Бориспол аеропортидаги трапдан чиқиб келаётганда, Нетаньяху жуфтлигини анъанага биноан нон ва туз билан Украина либосларида уч нафар қиз кутиб олди. Ушбу маросим билан яқиндан таниш бўлган Исроил Бош вазири нонни синдириб ея бошлади. Кейин у яна бир бўлакни синдириб хотинига узатди. Бироқ, у нонни татиб кўрмади ва уни ташқарига ташлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг