Самарқанд аэропорти нега “Новапорт” бошқарувига бериляпти? “Ўзбекистон ҳаво йўллари” изоҳ берди

Жамият

image

Урганч, Наманган ва Самарқанд аэропортлари Россиянинг “Новапорт” компанияси бошқарувига берилиши бўйича келишув имзоланган. Ҳозирда “Новапорт” консессион келишувни тайёрлаяпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК вакили матбуот-анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

МАК вакилининг сўзларига кўра, Урганч, Наманган ва Самарқанд аэропортлари 40 йил муддатга “Новапорт” компанияси бошқарувига берилиши мумкин. Аммо муддат ҳали якуний эмас.

“Урганч, Наманган ва Самарқанд аэропортларини 40 йил муддатга тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан “Новапорт” компанияси бошқарувига бериш режалаштириляпти. Аммо муддат якуний эмас, негаки, бу жуда узоқ муҳлат”, деди МАК Ер усти виншоотларидан фойдаланиш ва аэропортларни бошқараиш департаменти директори Ходжаян Антон Ашотович.

Туристлар кўп келадиган Самарқанд аэропортининг нега хорижий компания бошқарувига ўтаётгани борасида QALAMPIR.UZ мухбири берган саволга Антон Ашотович қуйидагича жавоб берди:

“Самарқандда 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитини ўтказиш режалаштирилган. Самарқанддаги аэропортни саммитга тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. “Новапорт” компанияси Россияда 4 та аэропортни ШҲТ саммити учун тайёрлади. Шунинг учун Самарқанд аэропорти шу компания бошқарувига берилди”.

Қайд этилишича, “Новапорт” компаниясининг ўзи Урганч, Наманган ва Самарқанд аэропортларини бошқариш бўйича таклиф билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт Новапорт

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг