...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева концертидан тушган 18 минг АҚШ доллари ва 48 миллион сўм “ухлатилди”


16:10, 20.10.2018 Жамият
 27 436

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча, 19 октябрь куни Наманган шаҳрида вилоят прокуратурасидан Ўзбекистон ИИВга фирибгарлик ҳолати юзасидан ҳужжат келиб тушди.
 
Унга кўра, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи  Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни Наманган шаҳрида, 26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6 минг АҚШ доллари, жами 18 минг АҚШ долларини олиб, унга бермаганлигини маълум қилган.
 
Шунингдек, А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб, 2,4 минг нафар фуқарога сотилган жами 48 миллион сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини кўрсатган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Фирибгарлик Муниса Ризаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар