...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева, Каниза ва яна 9 нафар хонанданинг видеоклипларидан камчиликлар топилди


21:45, 06.09.2018 Шоу-бизнес
 8 783

Кенгашда бир қатор хонандаларнинг ўзи ва клипмейкерларига видеоклипларда баъзи кадрлардан воз кечиш тушунтирилган.

Кеча, 5 сентябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича, Кенгашда 18 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилган. Эътиборлиси, Кенгаш аъзолари Муниса Ризаева, Каниза, Отабек Муҳаммадзоҳид каби хонандаларнинг тақдим этган видеоклиплардан камчиликлар топган. Шунингдек, яна бир қатор хонандаларнинг ўзи ва клипмейкерларига видеоклипларда баъзи кадрлардан воз кечиш тушунтириб ўтилган.
 
Унга кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Халилова ижро этган “Оққушлар”, “Ниҳол” мукофоти совриндори Аҳмедова Шахризода (Каниза) ижро этган “Ўзбекистон”, хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ижро этган “Сенсиз”, хонанда Муниса Ризаева ижро этган “Айбим севганим”, хонанда Алижон Исоқов ижро этган “Тошкент кўчаси”, хонанда Шахрибону Ахтамова ижро этган “Бахтим”, хонанда Жавлон Олимов ижро этган “Алдадими”, Пойтахт гуруҳининг “Нола”, хонанда Санжар Усмонов ижро этган “Моҳинурим”, хонанда Зафар Қурбонбоев ижро этган “Санамжон”, “Гал гал” ҳамда хонанда Бехруз Тохиров ижро этган “Эй ёр” қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Муниса Ризаева Каниза Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!