Мухолифат тарафдорлари Белградда янги норозилик намойишини бошлади

Олам

image

“Сербия зўравонликка қарши” мухолифат коалициясини қўллаб-қувватловчи “Кураш” талабалар ташкилоти пойтахт Белград марказидаги Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вазирлиги биноси олдида норозилик намойишини бошлади. Бу ҳақда N1 телеканали хабар берди.

“Кураш” мухолифатнинг “Сербия зўравонликка қарши” коалициясини қўллаб-қувватлаб, мамлакат Давлат бошқаруви вазирлигидан 17 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида сайлов рўйхатларини қонунбузарликлар учун қайта текширишни талаб қилмоқда. 

Талабалар ташкилотининг 500 га яқин тарафдорлари Бирчанинова кўчаси бўйлаб Давлат бошқаруви ва Ташқи ишлар вазирликлари бинолари ўртасида йўл ҳаракатини тўсиб қўйган.

Белграддаги воқеаларга гувоҳ бўлаётганларнинг айтишича, намойишчилар ҳуштак, трубалар ва кострюлкалардан ясалган қўлбола барабанлардан фойдаланмоқда. 

Баъзи манбаларга кўра, мамлакатда иккинчи ўринда турадиган Нови Сад шаҳридан талаба фаоллар ҳам намойишчиларга қўшилиш ниятида.

Сербия полиция бошқармаси бошлиғи Ивица Ивковичнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларга давлат идоралари ишини ва кўчалардаги транспорт ҳаракатини тўсиб қўйишига рухсат бермайди.

Маълумот учун, Сербияда оммавий намойишлар 18 декабрь куни кечқурун бошланган. 17 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларидан рози бўлмаган мухолифат Белград марказидаги Республика сайлов комиссияси биноси ёнида бир қатор митингларни бошлади ва улар ҳозиргача давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 декабрь куни Сербия пойтахти Белград марказида 2,5 мингга яқин одам намойишга чиққан, уларнинг 1,2 мингга яқини шаҳар маъмурияти биносига бостириб киришга уринганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ғарбни Белграддаги тартибсизликлар ортида турганликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш талабалар Сербия Белград

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made