Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди
Жамият
−
04 Август 2020
11943“Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ директори, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Баҳронов Тоҳир Саидович кеча, 3 август куни 61 ёшида вафот этди.
Тоҳир Баҳронов 1959 йил 21 апрелда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1986 йилда Бухоро давлат педагогика институти, 1996 йилда Санкт-Петербург фуқаро авиацияси академиясини сиртдан ўқиб тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Бухоро сув хўжалиги бошқармаси киномеханиги ёрдамчиси сифатида бошлаб, Бухоро “ХАТП-11” автокорхонаси ҳайдовчиси (1977-1978), Бухоро авиаотрядининг ташиш бўлими диспетчери (1980-1982), Бухоро шаҳар авиаагентлиги бошлиғи (1982-1985), Бухоро аэропорти йўловчилар ташишни ташкил қилиш хизмати бошлиғи, директор ўринбосари (1985-1997) лавозимларида ишлаган.
У 1997 йилда “Бухоро халқаро аэропорти” ДУК директорлигига тайинланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1999-2004), Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати (2014-2019), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2014-2019) бўлган.
“Халқ сўзи” нашрининг хабар беришича, Тоҳир Баҳронов коронавирус инфекциясига чалинган ва вафот этган.
LiveБарчаси