Тошкентда бола уйда ёниб кетди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019
6820Тошкентдаги “Байналминал” маҳалласида содир бўлган ёнғинда бола уйга қўшилиб ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 12: 36 атрофида содир бўлган. Шу вақтда Тошкент шаҳри Миробод тумани “Байналминал” маҳалласи Оғабегим кўчасида жойлашган 30-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:56 да қуршаб олинган ва соат 12:59 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.
Ёнғиндан уйнинг 90 кв метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 кв метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли фуқаро И.Е.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.