...
МЕНЮ
ONLINE TV

МТМ мудиралари 4 млрд 400 миллион сўм маблағни “мёртвый” ходимларга ўзлаштиришгани аниқланди


12:15, 12.01.2019 Жамият
 14 753

Кўп ҳолатларда тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, кирювувчи, ошхона ишчиси, фаррош каби иш ўринларига ишга жойлаш сохталаштирилмоқда, бу эса ўз навбатида муассаса фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда, дейилади вазирлик ахборотида.

Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизмати 2018 йилда МТМларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълум берди. Унда маълум қилинишича, йил якуни бўйича 11 млрд сўм молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва 278 та ўрганиш ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган. Жами аниқланган молиявий қонунбузилишлардан 47,6%ини камомад ва ноқонуний харажатлар, 27,6%ини давлат хариди қонунчилигининг бузилиши, 17,2%ини бюджет маблағларини нотўғри режалаштириш ва 7,7%ни моддий бойликлар ортиқчалиги ва бошқа холатлар ташкил этган.
 
“Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ноқонуний харажатларнинг 40% – “ўлик жонлар”, яъни мактабгача таълим муассасасига (МТМ) турли лавозимларга расмийлаштирилган, лекин, ҳақиқатда муассасада ишламайдиган ходимлар ҳисобига тўғри келмоқда. Бу йўл билан, МТМ мудираси “ўлик жон” ходимларга ёзилган иш ҳақларини ноқонуний ўзлаштирган, ишламайдиган “ўлик жон” ходимлар эса ноқонуний меҳнат стажига эга бўлганлар. Бугунги кунда, Республикада аҳолини иш билан таъминлаш долзарб масала бўлиб турганда, бу “ўлик жон”лар виждонан ишлашни ҳоҳловчи мутахассис ва ходимларнинг ўрнини банд қилиб турибди”, дейди Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизмати бошлиғи.
 
Кўп ҳолатларда тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, кирювувчи, ошхона ишчиси, фаррош каби иш ўринларига ишга жойлаш сохталаштирилмоқда, бу эса ўз навбатида муассаса фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда, дейилади вазирлик ахборотида.
 
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 9-сонли ихтисослаштирилган МТМда 19 нафар ишламаган ходимлар учун 592 млн сўм, Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги 6-сонли МТМда 100 млн сўмдан ортиқ, Пастдарғом туманидаги 38-сонли МТМда 60 млн сўм, Хоразм вилояти Урганч туманидаги 4-сонли МТМда 46 млн сўм, Тошкент шаҳридаги 596-сонли МТМда 30,4 млн сўм, Учтепа туманидаги 244-сонли МТМда 22,8 млн сўм ва бошқаларда иш ҳақлари асоссиз ҳисобдан чиқарилган.
 
Ноқонуний харажатларнинг яна бир тури, ходимларга сохта иш ҳақи ва мукофот пулларини ёзиб, нақд пулларни ҳисобдан асоссиз чиқаришдир. Масалан, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 14-сонли МТМда тўлов қайдномалари орқали 20,8 млн сўм нақд пуллар ходимларга берилмасдан ғазнадан асоссиз ҳисобдан чиқарилган. Худди шундай ҳолат, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 9-сонли ихтисослаштирилган МТМда 17,3 млн сўм, Хоразм вилояти Шовот тумнидаги 14-сонли МТМда 35 млн сўм ва бошқалар.
 
Бундан ташқари, ўтказилаётган назорат тадбирларида ота-оналарнинг болалар таъминотига тўлаган пуллари ва хомийлик пулларини ғазнага кирим қилмаслик холатлари аниқланмоқда. Шунингдек, МТМга йўлланмасиз болаларни қабул қилиш ва ўз навбатида йўлланмасиз қатнаётган болалар учун тўланган бадал пуллари ғазнага кирим қилинмасдан МТМ раҳбарининг ноқонуний даромад манбаига айланмоқда. Масалан, Тошкент шаҳар Шайхантохур туманидаги 226-сонли МТМда 120,6 млн сўм, Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги 24-сонли МТМда 64,3 млн сўм, Андижон вилоятидаги Хонабод шаҳридаги 1-сонли МТМда 38 млн сўм, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 36-сонли МТМда 17 млн сўм, Самарқанд шаҳридаги 58-сонли МТМда 20 млн сўм ва бошқаларда ота-оналарнинг болалар таъминотига тўлаган пуллари ғазнага кирим қилинмаган.
 

Теглар:Мактабга таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар