...
МЕНЮ
ONLINE TV

МТЖ КХДР ва Қатар терма жамоаларини меҳмон қилади


18:20, 21.09.2018 Спорт
 1 937

Октябрь ойида Ўзбекистон МТЖ КХДР ва Қатар билан ўйнайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йиғилиши бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик ўйинлари санаси маълум қилинди. Унга кўра, Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоа, 13 октябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги “Миллий” стадионида КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
 
Орадан уч кун ўтиб, яъни 16 октябрь куни Ўзбекистон МТЖ Қатар МТЖ билан беллашади. Ушбу ўйин ҳам соат 20:00 да “Миллий” стадионида ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз 6 сентябрь куни Сурия,  11 сентябрь куни эса Эрон терма жамоаси билан беллашган ҳамда ушбу ўйинларда 1:1 ва 0:1 натижалари қайд этилган эди.
 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон МТЖ келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида қатнашади. Вакилларимиз “Ф” гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ КХДР Қатар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!