...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мозий жонланди: Бухоро амири ҳамда Хива хони хорижлик элчиларни қабул қилмоқда


14:20, 12.02.2018 Жамият
 4 815

Амир Византия, Афғонистон, Франция ва Эрондан ташриф буюрган хорижий элчиларни қабул қилиб, улар учун кичик концерт дастурини уюштиради.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Маданият вазирлиги ҳамда Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида сайёҳларни жалб қилиш ва сайёҳлик ҳудуди сифатида минтақанинг жозибадорлигини ошириш мақсадида қадимий Арк қалъасида театрлаштирилган томошалар намойиш этилмоқда.


 
Арк қалъасида томошабинлар Бухоро амирининг расмий чиқишига гувоҳ бўлади. Ҳарбий вазирнинг амирликдаги тинчлик ҳақидаги маърузаси тингланади. Шундан сўнг амир Византия, Афғонистон, Франция ва Эрондан ташриф буюрган хорижий элчиларни қабул қилиб, улар учун кичик концерт дастурини уюштиради. Якуний қисмда эса сарой вакиллари Бухоро Амирининг ёзги саройини тарк этишади.




 
Аввалроқ Хивада ҳам мана шундай лойиҳа йўлга қўйилганди. Унда томошабинлар Ичан-қалъанинг қишки саройида хоннинг расмий қабулига кириш, Эрон, Хитой ва Россиядан келган хорижий элчиларни қабул қилиш каби маросимларни кузатади. Якуний қисм кичик концерт дастури билан якунланади. 


 
Ҳозирда Самарқанд, Шаҳрисабз, Қўқон каби тарихий марказларда ҳам мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Матбуот хизмати.
Фирдавс БЕК

Теглар:Бухоро Хива элчи туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар