Моуриньо ЧЛ чорак финалида Барселона Ювентусга рақиб бўлишини хоҳламаяпти
Спорт 15 Март 12:21 2509
image

Португалиялик мутахассис Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида Ангилия жамоалари бир-бирларига рақиб бўлишларини хоҳламоқда. Манчестер Юнайтеднинг собиқ мураббийи фикрларига кўра, Манчестернинг икки гранд жамоаси бир-бирига қарши тушиши керак. Шунингдек у Ливерпул – Тоттенхем ўйини ҳам анчагина ҳаяжонли ўтишини тахмин қилган.

“Мен Аякс Порту билан ўйнашини истайман. Шундагина икки тенг кучли рақибнинг бирида ярим финалга чиқиш имкони вужудга келади. Улар ҳозир жуда яхши ҳолатдалар ва бу уларнинг узоқроққа боришлари учун идеал вазият ҳамдир. Лекин бу босқичда Барселона Ювентус билан тушишини хоҳламайман. Бу қарама-қаршилик финал ёки ярим финалга ярашади. ЧЛда охирги пайтларда омадсизликларга учраган бу икки жамоа ва икки етакчи Месси ва Роналдунинг эрта тўқнашуви ЕЧЛ учун эрта йўқотишга айланиши мумкин”, дея фикр билдирган Жозе Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг чорак финалига Қуръа бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да ўтказилади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 2.8