Моуриньо: Месси “Олтин тўп”га муносиб эмас

Спорт

image

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо “Барселона”нинг ЕЧЛда муваффақиятсизликка учрагани сабаб, Лионель Месси бу йилги “Олтин тўп”га лойиқ эмас деб ҳисобламоқда.

“Месси бу йилги “Олтин тўп”га ҳақли эканлигига бироз шубҳам бор. Сабаби, у ЕЧЛда муваффақиятсизликка учради, лекин, тан олиш керак у бу мавсум ҳаммадан яхшироқ эди”,  деб айтиб ўтган 56 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Месси Европа Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида 12та гол киритган ҳолда тўпурарлар баҳсида пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчилари турнирни тарк этганини ҳисобга олсак, у тўпурар бўлишга яқин. Шунингдек, Лео мусобақа доирасида 3та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси ЕЧЛ Олтин тўп Моуриньо

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг