Баҳодир Жалоловнинг рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Кеча, 18 сентябрь кунидаги дастурдан ўрин олган сўнгги жангда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов чорак финал баҳсида рингга кўтарилганди. 91 килограмм вазн тоифасидаги Жалолов АҚШ вакили Ричард Торресни биринчи раунддаёқ чуқур нокаутга учратиб, ярим финалга йўл олган эди.

Энди Баҳодир ярим финал жангида россиялик Максим Бабанинга қарши рингга чиқади. Бабанин кеча,18 сентябрь куни англиялик боксчига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Лекин мезбонлар протест бериш орқали мағлубиятни ғалабага айлантирди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Жалолов

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг