Мирзиёев Назарбоевни табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Элбоши сайти хабар тарқатди.

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқи ўзини мамлакати ва халқига фидокорона хизмат қилишга бутунлай бағишлаган Элбошини буюк давлат арбоби ва дунё миқёсидаги қобилиятли сиёсатчи сифатида чуқур ҳурмат қилади.

“Қозоғистон учун тарихнинг энг мураккаб, муҳим даврида давлат келажагини айнан Сиз - ноёб инсоний фазилатлар, чуқур билим, бебаҳо касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган туғма етакчи, зиммангизга олганингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти – Элбоши сифатида Сизнинг Қозоғистон давлатчилиги, суверенитети ҳамда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги тарихий миссиянгиз бўйича объектив юқори баҳоларни тўла қўллаб-қувватлайман”, дейилади мирзиёев табригида.

Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 1940 йил 6 июль куни таваллуд топган. Бу йил Назарбоев 79 ёшни қаршилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев табрик

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг