Москвадаги “Мега Химки” савдо мажмуасида катта ёнғин бўлди (видео)

Олам

image

Россиянинг Москва вилоятидаги “Мега Химки” савдо марказидаги OBI гипермаркетида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин майдони 7 минг квадрат метрни ташкил этади. Ёнғинни ўчиришга 30 киши ва 9 та техника жалб этилган. Оловга бешта қийинчилик даржасидан тўртинчи рақам берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Воқеа юзасидан Москва вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари ташкил этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва вилояти

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made