...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада қулаган самолётнинг қора қутиси топилди


14:11, 12.02.2018 Жамият
 3 608

Москва яқинида қулаган АН-148 йўловчи самолётига тегишли қора қутини текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Москванинг Раменский туманида қулаб тушган АН-148 самолёти бортидаги барча кишилар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айни пайтда самолётнинг қора қутиси топилган ва унинг сақланиш ҳолати текширув ўтказишга яроқли деб баҳоланган.
 
Шунингдек, Россия ФВВ ходимлари иккинчи қутини топгач, экспертиза натижаларини маълум қилишини билдирган.
 
Саратов вилояти губенатори ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 млн. рубль миқдорида ёрдам пули берилишини маълум қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:АН-148 қора қути Саратов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар