... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада метрони портлатмоқчи бўлган террорчилар қўлга олинди. Уларнинг орасида ўзбекистонликлар бор


13:55, 02.06.2017 Олам
 13 042

Улардан қурол ва Санкт-Петербург терактида фойдаланилган қўлда ясалган бомба олиб қўйилди.

Россиянинг Москва метросида иккита терактни амалга оширишни режалаштирган террорчилар Федераль хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. Улардан қурол ва Санкт-Петербург терактида фойдаланилган қўлда ясалган бомба олиб қўйилди. Бу ҳақда “Коммерсант.ru” хабар берди.
 
Маълум қилинишича, “Ислом давлати” жангчиларидан бўлган жиноятчилар 25 май куни ушланган. Улар Москва яқинида иккита хонадонни ижарага олиб, улардан биттасини портловчи мосламалар ишлаб чиқариш цехига айлантирган.
 
Террорчилардан олиб қўйилган снаряд парчали портловчи бомба автомобиль ўт ўчиргичи остига яширилган бўлган.
 
Федераль хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра,
қўлга олинганлардан иккитаси ўзбекистонлик, биттаси тожикистонлик ва яна биттаси Россиянинг Доғистонидан.
 
Гуруҳ асосчиси Туркияда яшовчи террорчи томонидан ёлланган. Улар “Одноклассники” орқали танишишган. Кейинчалик Telegram орқали мулоқот қилишган.
 
Ушланганларнинг барчаси “Ислом давлати”га содиқ бўлишга қасам ичганини тан олдилар. Улар Москва метросининг иккита бекатида терактни амалга оширишни режалаштиргани ҳақида сўзлаб берган. Даставвал эса “кофирлар чўчқа гўшти истеъмол қиладиган” ресторанни портлатишни мўлжаллашганини ҳам қўшимча қилишди.
 
Омадли теракт учун уларга Сурияга кўчиб бориш ва у ерда жангарилар бўлинмаси бошлиғи сифатида ишлаш ваъда қилинган. Ойлик маоши эса 2 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган.
 
Қўлга олинган 4 террорчи тергов ишларида ҳамкорлик қилишга рози бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербургнинг “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” метро станциялари оралиғида кучли портлаш содир этилганди. Оқибатда 15 киши қурбон бўлган эди. Кейинроқ, “Площадь Восстания” бекатида яна бир портловчи восита топилди ва у зарарсизлантирилди.
Сумбула

Теглар:Москва теракт Ислом давлати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!