Москвада кучли шамол туфайли 2 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Москвада кучли шамол туфайли 17 киши жабрланди, улардан икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин Telegram-каналида маълум қилди.

“Барча жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни пайтда шаҳар хизматлари зудлик билан оқибатларини бартараф этиш учун барча чораларни кўрмоқда”, деб ёзади у.

Шунингдек, у пойтахт ҳокимияти барча огоҳлантирувчи чораларни ўз вақтида кўрганини қайд этган.

“Катта шаҳар боғлари ва бошқа очиқ жамоат жойлари зудлик билан ёпилди. Хавф ҳақидаги хабарлар шаҳар экранларида, маълумотлар марказининг огоҳлантириш тахталарида ва ҳоказоларда бўлган”, деб таъкидлаган Собянин ўз постида.

3 апрель куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Москвада кучли шамол туфайли бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилган эди. Россия Гидрометеорология маркази Москвада соат 23:00 гача кучли шамол туфайли об-ҳавонинг сариқ даражаси эълон қилинганини маълум қилди. Ёмон об-ҳаво туфайли жамоат жойлари, жумладан, Москва ҳайвонот боғи, Сокольники боғи ва Горький боғи ёпилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва шамол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made