Парламент сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди

Жамият

image

Бугун, 6 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун ўтказилган такрорий сайлов натижалари эълон қилинди.

Такрорий сайлов натижаларига кўра, Қонунчилик палатасидаги ўринлари қуйидагича тақсимланди:

Ўзбекистон Либерал демократик паритяси - 53 нафар (35 фоиз)
“Миллий тикланиш” демократик партияси - 36 нафар (24 фоиз)
“Адолат” Социал-демократик партияси - 24 нафар (16 фоиз)
Халқ демократик партияси - 22 нафар (15 фоиз)
Экологик партия - 15 нафар (10 фоиз).

Қонунга кўра, энг кўп овоз олган партия Бош вазирликка номзодини кўрсатиши мумкин.

Халқ демократик партияси Бош вазир лавозимига амалдаги Транспорт вазири ва Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов номзодини кўрсатишини маълум қилган эди.

"Адолат" СДП ўзининг асосий номзоди сифатида амалдаги Адлия вазири Русланбек Давлетовни кўрсатиш ниятида эканини маълум қилган. Бундан ташқари, номзодлар орасида Адолат партияси аъзолари бўлган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам бор эди.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси эса сайловларда кўп овозга эга бўлган тақдирда, амалдаги Бош вазир Абдулла Ариповга яна бир бор ишонч билдириб, унинг номзодини қайта ушбу лавозимга кўрсатишни хабар қилганди.

"Миллий тикланиш" демократик партияси ҳам Бош вазир лавозими учун аллақачон икки номзодни танлаб бўлгани, аммо ҳозирча уларнинг номини очиқламасликни афзал кўраётганини маълум қилганди.

Экологик партия сайловда устунликни қўлга кирита олса, у ҳолда Ўзбекистон Бош вазири лавозимига "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Одил Темиров, "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев ҳамда "Агромир гроуп" ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Шавкат Жалолов каби шахслардан бирининг номзодини илгари суриши мумкин эди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made