Биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизимида бўлади

Жамият

image

2020-2021 ўқув йили камида 35 та давлат ОТМларида биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади. Бу ҳақда Президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, таълим жараёнини сифатли ўқув ресурслари билан бойитиш учун салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 августгача барча 7 минг 200 дан зиёд фан бўйича назарий ва амалий машғулотларнинг рақамли услубий таъминотини ва масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурларини яратиши белгиланди.

“Тараққий этган давлатлар тажрибаси таълим даргоҳларини замон талабларига мослаштирмасдан илмий ва технологик ютуқларга эришиш қийин бўлишини кўрсатмоқда”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Шу сабабдан жорий йилда нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг камида 5 та олий таълим муассасаси трансформация қилинади. Бунда асосан тузилма ва ўқитиш технологиялари такомиллаштирилади, натижада улар замонавий таълим берадиган ва инновацияларни жорий қиладиган илмий даргоҳга айлантирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ ўқув йили

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг